Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикаси Инвестицион кодекси концепцияси лойиҳаси: долзарблиги ва инвестицион қонунчиликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ташаббуси билан киритилаётган Ўзбекистон Республикаси Инвестицион кодекси концепцияси лойиҳаси муҳокама этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимиз иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борада давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш борасида бажарилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади.

Муҳокама этилаётган концепция лойиҳаси бу йўналишдаги ишларни янада жадаллаштиришга хизмат қилади. Концепциянинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида инвестор визаси, инвестиция ссудаси, инвестиция солиқ кредитлари, инвестиция субсидиялари ҳамда хорижий инвесторлар учун қўшимча кафолат ва имтиёзлар берилади. Мазкур кодекс инвестиция муносабатларини тўғридан-тўғри давлат томонидан тартибга солиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан инвестиция субъектлари фаолиятига аралашувларни камайтириш, соҳага оид қонунчиликни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳада инвесторларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатларини тезда кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўз вақтида, ишончли ҳимоя қилиш каби вазифалар ҳам ўз аксини топган. Лойиҳада инвестициялар, жумладан, хусусий мулк ҳимоясини кучайтириш, инвестицион бозорда рақобатни ривожлантиришни рағбатлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Давра суҳбатида лойиҳанинг партия сайловолди дастуридаги вазифалари билан уйғун ва ҳамоҳанг жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, инвестиция қонунчилигидаги зиддиятларни бартараф этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда "давлат – хусусий сектор" шериклигини ривожлантириш, инвестиция фаолиятини ривожлантиришдаги қоғозбозлик тўсиқларини бартараф этиш партия дастуридаги асосий вазифалар ҳисобланади. Инвестиция кодексида хусусий сармоядорлар киритган маблағлар хавфсизлигини кафолатлаш, иқтисодий барқарорлик ва молия бозорини мустаҳкамлаш орқали хусусий сармоядорларни инвестиция бозорига мойил қилиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Концепция лойиҳасини кенг жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш, унда илгари сурилаётган ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга кенгроқ тушунтириш, лойиҳа юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш зарурлиги айтилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция – иқтисодий ривожланиш омили