Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги “Универсалагролюкс” фермер хўжалигида илғор ва инновацион технология асосида барпо этилган иссиқхонада йилига тўрт мартагача ҳосил олиш мумкин.

Мамлакатимизда барча соҳаларда, хусусан, қишлоқ хўжалиги тизимига илғор технологияларни, илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиш кенг имкониятлар яратмоқда. Жумладан, “Универсалагролюкс” фермер хўжалиги томонидан ўтган йили Жаҳон тараққиёт банкидан олинган 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит ҳисобига 1 гектар майдонда иссиқхона барпо этилиб, Жанубий Кореянинг “Майсон плакон” компанияси инновацион технологиялари асосида, яъни гидропоника-субстракт усулида помидор кўчатлари етиштириш йўлга қўйилди.

– Гидропоника атамаси сув ёрдамида деҳқончилик қилиш, деган маънони англатади, – дейди “Универсалагролюкс” фермер хўжалиги раҳбари Санжарбек Раҳимов. – Бунда ўсимлик кўчати томири фақат сувдан иборат бўлган бўшлиқда ривожланади. Биз қўллаётган субстракт-гидропоника усулида эса ўсимлик уруғи кокоснинг қуриган пояси жойлаштирилган целлофан субстрактга экилади, белгиланган муддатда махсус жиҳоз ёрдамида сув ва бошқа зарур озуқалар етказиб турилади. Бу кўчатнинг бақувват бўлиши, меванинг нисбатан эрта етилиши ва бир хил ҳажмда бўлишини таъминлайди.

Хўжаликда помидорнинг Туркиядан келтирилган “Тори” нави кўчатлари экилган бўлиб, айни кунларда кўчатлар мевага кирган.

Маълумки, кунлар исиши билан қатор полиз экинлари, хусусан, помидор кўчати ривожланишдан тўхтайди. Жорий этилган янги технологиянинг яна бир афзаллиги шундаки, ҳаво ҳарорати ўта исиб кетган тақдирда ҳам иссиқхона ичидаги махсус совутиш мосламаси ҳавони мўътадиллаштириб, кўчатнинг бир маромда ривожланишини таъминлайди. Шу тариқа иссиқхонада сабзавот ва полиз экинларидан йил давомида бир неча марта ҳосил олиш мумкин бўлади.

Фермер хўжалигида маҳсулотни халқаро андозалар талаблари даражасида қадоқлаш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, етиштирилган маҳсулотнинг асосий қисмини экспорт қилиш кўзда тутилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инновацион технология йилига тўрт мартагача ҳосил олиш имконини беради