Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.01.2018 10:25 Чоп этиш версияси

Инфляция: бизнинг тахминимиз тўғрими ёки Статистика қўмитасининг маълумотими?

Албатта, бир оз бетамизроқ савол – бу. Негаки, декабрь ойида бозорларимизда кузатилган нарх-навою об-ҳавони ўз бошимиздан ўтказдик. Байрамни рўкач қилиб айрим маҳсулотлар нархини икки-уч баробар кўтариб юборган тадбиркорларни ёзғирганимизга ҳам кўп бўлгани йўқ ҳали. “Ўтган гап ўтиб кетди, бу ёғига вазият қандай бўлади, шундан гапиринг?”, дейишингиз мумкин. Ҳақсиз. Бироқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайтида келтирилган расмий маълумотларни билиб қўйиш ҳам зарар қилмайди:

1. Истеъмол нархлари индекси (ИНИ) ва инфляция даражаси

2017 йилнинг декабрь ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 2,7 фоизга ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 4,4, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,8 ва хизматлар 0,8 фоизга кўтарилган.


Диаграммада кўриниб турибдики, 2017 йил декабрь ойида асосий инфляцион омил сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши бўлди (таъсир улуши 70,2 %).

04.01.2018-uz.png

Маълумот учун: 2016 йилнинг декабрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши умумий ИНИ ўсишида 73,3, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 22,2, хизматлар 4,5 фоизни ташкил этган.


2. Озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси


Юқорида қайд этилганидек, озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 4,4 фоизга қимматлашиб, ИНИ умумий ўсишини 1,9 f.d1 таъминлади.

Маълумот учун: 2016 йилнинг декабрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 2,0 фоизга қимматлашган.

2017 йил декабр ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиши

(ўтган ойга нисбатан % да)

04.01.2018-1uz.png

2017 йил декабрь ойида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши билан бир қаторда, айрим маҳсулотларнинг нархлари арзонлашганлиги кузатилди. Жумладан сабзи 15,9, карам 5,9, мош ва парранда гўшти 4,5 фоизга арзонлашган.


3.Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси


Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг ой давомида 1,8 фоизга қимматлашди, бу ўз навбатида умумий ИНИнинг 0,6 фоиз f.d ўсишига олиб келди.

Маълумот учун: 2016 йилнинг декабрь ойида ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўсиши 0,8 фоизни ташкил этган.

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг умумий ўсишда 75,0 %ни қуйидаги маҳсулотлар ҳисобига рўй берди:


04.01.2018-2uz.png

4. Хизматлар истеъмол нархлари индекси

Аҳоли учун пуллик хизматлар соҳаси декабрь ойида 0,8 фоизга қимматлашди. Бу эса истеъмол нархлари индексининг умумий ўсишига 0,2 фоиз f.d да таъсир қилди.

Маълумот учун: 2016 йилнинг декабр ойида хизматлар соҳаси тарифи 0,3 фоизга ошган.

Ушбу соҳада асосий инфляцион омил сифатида ҳуқуқий хусусиятга эга хизматлар ва банк хизмати тарифлари 15,0, маиший хизматлар 1,6, таълим хизматлари 1,2 ва тиббиёт хизматлари 1,1 фоизга қимматлашди.

1 f.d. – фоиз даражаси.

12 334