“Тошкент” республика фонд биржаси кераксиз қимматли қоғозлар делистингини амалга оширмоқда.

“Тошкент” республика фонд биржасининг “Биржа котировка варағи тўғрисида”ги низомига мувофиқ, биржа котировка варағининг тегишли тоифаси учун зарур талаблар ўрнатилган. Уларнинг бири биржа битимларининг йиллик иш ҳажмидир. 

Қимматли қоғозлар эмитентларининг биржа котировка варақларида акс эттирилиши билан боғлиқ шартларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида комиссия томонидан биржада 2017 йил якуни ва 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида қимматли қоғозлар билан олди-сотди операциялари амалга оширилган эмитентлар таҳлили ўтказилди. Мазкур текширув жараёнида биржа котировка варағида бир йилдан кам вақт давомида акс этган қимматли қоғозлар эмитентлари кўриб чиқилмади. 

Унинг натижаларига кўра, ўтган давр давомида бирорта ҳам битим тузмаган 37 акциядорлик жамияти аниқланди. “А” тоифасидаги учта, “В” тоифасидаги иккита ва “С” тоифасидаги 32 акциядорлик жамиятининг акциялари қолиб кетган. Шунингдек, 133 акциядорлик жамиятининг биржа котировка варақларида қимматли қоғозлари қолиб кетгани, 46 тасида қимматли қоғозлар билан битим тузиш бўйича йиллик иш ҳажми бажарилмагани аниқланди. 

Биржа котировка варақларидаги қимматли қоғозлар ликвидлигини ошириш ҳамда акциялари биржа савдоларида фаол сотиладиган акциядорлик жамиятлари листингида сақлаш мақсадида “Тошкент” республика фонд биржаси томонидан ўрнатилган меъёрларга тўғри келмайдиган қимматли қоғозлар эмитентларини муомаладан чиқаришга доир қарор қабул қилинди. Бу иш бир неча босқичда амалга оширилади. 

Биринчи босқичда листингдан 2017 йилда ҳамда 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида бирорта ҳам олди-сотди битими тузмаган акциядорлик жамиятларининг қимматли қоғозлари муомаладан чиқарилади. 

“Биржа котировка варағи тўғрисида”ги низомининг акциядорлик жамиятларини биржа котировка варағига киритиш ва унда акс эттирилиши бўйича мажбурий талабларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, янги таҳрири тасдиқланганидан сўнг, делистингнинг иккинчи босқичига киришилади. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қимматли қоғозлар ликвид бўлиши лозим