Мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор мавжуд экин майдонларидан унумли фойдаланиш, ҳосилдорликни янада ошириш, етиштирилаётган маҳсулотни қайта ишлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

2.JPG

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони соҳа ривожида янги босқични бошлаб берди.

13.JPG

Фарғона вилоятида ҳам кўп тармоқли фермер хўжаликлари сафи кенгайиб бормоқда. Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури асосида қишлоқ хўжалиги йўналишида кўплаб янги лойиҳалар амалга оширилди.

18.jpg

Чорвачилик – сердаромад соҳа. Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигининг ушбу тармоғини ривожлантиришга қаратилаётган эътибордан фойдаланиб, чорвачиликка ихтисослашган фермер ва деҳқон хўжаликларини ташкил этган қишлоқ тадбиркорлари эл дастурхонини сифатли гўшт, сут маҳсулотлари билан таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Қўштепа туманидаги “Шукурдавлат” фермер хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш, наслдор моллар парваришлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда 700 бош зотдор қорамол боқилмоқда. Улар кўпайтирилиб, вилоятдаги бошқа фермер хўжаликларига шартнома асосида етказиб берилаётир. Замонавий сутни қайта ишлаш тармоғида 10 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари тайёрланаётир. Кунига 3 тоннадан зиёд сут қайта ишланиб, буюртмачиларга етказиб берилмоқда.

Даромад кўпайса, янги режаларни ҳаётга татбиқ этиш имконияти ҳам ортади. Давлатимиз томонидан бундай эзгу мақсадларни рўёбга чиқариш учун етарлича имтиёз ва қулайликлар яратилган. Ишнинг кўзини биладиган тадбиркор бу имкониятлардан самарали фойдаланади. Фермер хўжалиги раҳбари Шукрулло Сайдуллаев яқинда Туркиядан озуқа базаси ва қорамол парвариши учун замонавий технологиялар келтириб ўрнатди. Германиядан эса 132 бош зотдор қорамол олинди.

Фермер хўжалигида яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилмоқда. 2 минг бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик комплекси ва сутни қайта ишлаш лойиҳаси 2018 йилнинг учинчи чорагида тўла қувват билан ишга тушади. Йилига 4 минг тоннадан ортиқ сут, 150 тонна гўшт, 6000 тонна сут маҳсулотлари қайта ишланади.

17.JPG

– Президентимиз вилоятимизга ташрифи давомида бизнинг лойиҳа билан ҳам танишиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш борасида зарур тавсиялар берди, – дейди фермер Ш.Сайдуллаев. – Айни кунларда мазкур лойиҳани амалга ошириш ишларини бошлаб юбордик. Ўзим Германия, Туркия каби давлатларда бўлиб, чорвачилик йўналишидаги илғор тажрибалар билан танишдим. Бу фаолиятимизни янада кенгайтириш, янги тармоқларни ишга туширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Чорвачиликнинг ривожланиши қишлоқда бозор инфратузилмасини тараққий эттириш, саноат ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятларини ҳам кенгайтирмоқда. Қишлоқларда чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари сони кўпаймоқда. Аҳолига сут, гўшт маҳсулотлари етказиб беришга салмоқли ҳисса қўшаётган бундай фермер хўжаликларида қишлоқ одамлари, касб-ҳунар коллежи битирувчилари, хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Бу чорвачиликни ривожлантириш халқимиз турмушини обод, ҳаётини янада фаровон қилишда нечоғли аҳамиятга эга эканини кўрсатиб турибди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имкониятлар янада кенгаймоқда