ЎзА Ўзбек

23.10.2012 12:39 Чоп этиш версияси

Имкониятлар кенгаймоқда

Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бўйича 25 лойиҳа амалга оширилди. Асосан қишлоқ жойларда тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари турларини кўпайтиришга қаратилган ушбу лойиҳалар натижасида 100 дан зиёд янги иш ўринлари яратилди.

Фориш туманидаги “Аҳмад ота Файз” хусусий корхонасида ишлаб чиқарилаётган турли хил ширинликлар юқори сифати билан харидорлар эътиборини тортмоқда. Шу боис бу маҳсулотларга тушаётган буюртмалар сони кўпайиб бораётир. Аҳолининг эҳтиёжи ва бозор талабларини ҳисобга олиб, корхонада маҳсулот турини кўпайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш чоралари кўрилаётир.

– Давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, корхонамизни янги технология билан жиҳозладик, – дейди тадбиркор Аброр Нарзиев. – Бунинг учун “Агробанк”нинг туман филиалидан 60 миллион сўм кредит олдик. Ишлаб чиқариш ҳажми ортиши натижасида корхонамизда олтита янги иш ўрни яратилди. Уларга тумандаги саноат касб-ҳунар коллежини битирган ёшлар жалб этилди.


ЎзА, Т. Бекназаров
8 245