ЎзА Ўзбек

18.07.2020 Чоп этиш версияси

Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш вилоят халқ депутатлари Кенгашлари ваколатига ўтказилади

Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш вилоят халқ депутатлари Кенгашлари ваколатига ўтказилади

Бу ҳақда уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари Соҳиб Саифназаровнинг айтишича, хорижий кредитлар бўйича сув таъминоти корхоналари учун охирги икки йилда бюджетдан 117 миллиард сўм тўлаб берилди.

Шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш схемаси 2010 йилгача бўлган муддатга ишлаб чиқилган ва янгиланмаган. Жойлардаги 17,5 мингта йирик сув иншоотининг 7 фоизида (1 минг 295 та) сув ўлчагич ўрнатилган, холос.

Йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчи тармоққа уланади ва биллинг базасига киритилади, натижада йилига 140 миллиард сўм қўшимча тушум таъминланади. Келгуси йилдан бошлаб барча лойиҳаларда ичимлик суви хонадонларгача етказилади. 

Лойиҳаларни танлаш, амалга ошириш ва натижадорлигини таъминлаш, мониторинг ва назорат қилиш бўйича янги тизим яратилади. Энди соҳа билан бирга вилоят, туман (шаҳар) ҳокимлари ҳам бирдек масъул ҳисобланади ва улар ҳудудий сув таъминоти корхоналари кузатув кенгашларига раҳбарлик қилади.

Ичимлик суви тарифларини тасдиқлаш эса вилоят халқ депутатлари Кенгашлари ваколатига ўтказилади.

6 840
ЎзА