Мамлакатимизда сув таъминоти ва марказий канализация тизимларини модернизация қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, энергия ва ресурс тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилмоқда.

Мамлакатимизда сув таъминоти ва марказий канализация тизимларини модернизация қилиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, энергия ва ресурс тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “Тошкент шаҳрининг ичимлик сув таъминоти ва сув оқова тизимига замонавий энергия тежайдиган технологияларни татбиқ қилиш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пойтахтимизда муайян ишлар амалга оширилаётир.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси бош муҳандиси М.Аббосхоновнинг сўзларига кўра, пойтахтимизга ҳар куни марказлаштирилган сув таъминоти тармоқлари орқали икки миллион куб метрдан зиёд сув етказиб берилади. Ушбу тармоқларнинг умумий узунлиги 3,6 минг километрдан ошади. Бу Тошкент шаҳри аҳолисини марказлаштирилган сув таъминоти билан қамраб олиш ва узлуксиз тоза ичимлик суви етказиб беришга кўмаклашмоқда.

Шаҳарда фаолият кўрсатаётган 169 кўтарма насос станцияси сув таъминоти тизимининг самарали ишлашига ёрдам беради. Шу боис “Сувсоз” давлат унитар корхонаси мутахассислари уларнинг техник ҳолатини мунтазам кузатиб, ишлашини такомиллаштириб боради. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорига биноан корхона замонавий энергия тежайдиган қарийб 240 насос сотиб олиш учун шартнома тузган. Ушбу насосларнинг айни пайтда 135 тасидан самарали фойдаланилмоқда. Бу, ўз навбатида, пойтахтимизда сув таъминотини сезиларли даражада яхшилаш имконини бераётир.

“Сувсоз” давлат унитар корхонаси томонидан Тошкент шаҳар сув таъминоти тизимининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва такомиллаштиришга қаратилган қиймати 10 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Учта йирик сув қуйиладиган иншоот реконструкция қилиниб, эскирган ускуналар замонавий энергия тежайдиган технологиялар билан алмаштирилди. “Қодирия” сув ўтказиш иншооти, Қибрай сув чиқариш иншооти ва Бўзсув бош сув иншоотида янги насослар ўрнатилди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш даврида саноат ва маиший оқова сувни сифатли тозалаш ҳам “Сувсоз” давлат унитар корхонаси фаолиятининг муҳим йўналишларидандир. Президентимиз Ислом Каримовнинг 2010 йил 16 декабрда қабул қилинган Ислом тараққиёт банки иштирокида Тошкент шаҳри канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори бу борада муҳим омил бўлаётир.

Ушбу қарорга мувофиқ, айни пайтда учта канализация тозалаш иншооти реконструкция қилиниб, эскирган ускуналар алмаштирилмоқда, Қорақамиш коллектори қурилиши ниҳоясига етказилмоқда. Уларнинг ишга туширилиши Тошкент шаҳрида экологик аҳволни сезиларли равишда яхшилаш, марказий канализация тизимига уланишлар сонини кўпайтиришга ёрдам беради.

Тошкент шаҳрида сув таъминоти тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилиш аҳоли ҳаёт даражасини янада яхшилаш, тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш, ихчам ва энергия тежайдиган замонавий технология ҳамда ускуналарни жорий этиш, сув ва энергия ресурсларидан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга хизмат қилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ичимлик суви таъминоти яхшиланмоқда