ЎзА Ўзбек

24.10.2019 Чоп этиш версияси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иш бошлади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази иш бошлади

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 3 октябрдаги ПҚ-4471-сон қарорига асосан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўз фаолиятини бошлади.

Марказ Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси ҳузуридаги ташкилот ҳисобланади. Бундан кўзланган мақсад ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги жиддий муаммоларни жадаллик билан тезкор ва самарали ҳал қилишда давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини жалб қилишдир.

Марказнинг жамоатчилик билан алоқалар хизмати хабарига кўра, Иқтисодий тадқиқотлар маркази Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сифати қайта ташкил этилиб, муассасага янги вазифалар белгиланган ва тузилмаси тасдиқланган.

Шунингдек, унинг негизида «open space» тамойили асосида очиқ инновацион платформа ташкил этилади. Бундан мақсад эса- давлат органлари ва ташкилотлари, таҳлилий ва тадқиқот марказлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектлари, фуқаролик жамияти ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари, бошқа манфаатдор томонларнинг самарали тармоқлараро ва идоралараро ҳамкорлигини йўлга қўйишдир.

Акселератор марказ тузилмасидаги ишчи органи бўлади. Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари ушбу марказ директори ва акселератор раҳбари саналади.

7 185
ЎзА.