ЎзА Ўзбек

28.03.2019 Чоп этиш версияси

“Humo” миллий тўлов тизими апрелда ишга тушади

“Humo” миллий тўлов тизими апрелда ишга тушади

Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизга пластик карточкаларни кириб келиши халқимизни ҳайратлантирган эди. 
Энди эса бу жараён оддий ҳолатга айланиб қолди. Аний вақтда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш мақсадида замонавий технологиялар амалиётга татбиқ этилмоқда. “Humo” миллий тўлов тизими улардан бири.

Пойтахтимизда ўтказилаётган Халқаро молия-банк форумида мазкур тўлов тизими апрель ойидан бошлаб амалиётга жорий этилиши ҳақида сўз юритилди. 
– Айни вақтда биз пластик карточкадан нақд пул олиш, савдо дўконларига тўлов қилиш кабиларда фойдаланаётган эдик, –дейди “Ҳумо” миллий тўлов тизимда раҳбари Шуҳрат Қурбонов.– “Ҳумо” тўлов тизимида бу имкониятлар янада кенгайтирилади. Тасаввур қилинг, метрода ёки автобусда уни терминалга тегизиб, тўловни амалга оширасиз. Ёки савдо дўконида харид учун тўловни амалга оширишда код териб ўтирмайсиз. Айни вақтда эса форум доирасида учрашувлар ўтказиб, хорижда ҳам ундан бемалол фойдаланиш учун имконият яратиш. Бу борада Россия тажрибасини кўриб чиқдик. Уларда шунга ўхшаган тўлов тизими бор. 

Форумда жаҳоннинг 21 мамлакатидан 400 ортиқ молия соҳаси экспертлари иштирок этмоқда.
– Биз учун Ўзбекистон жуда муҳим ҳамкор, – дейди Россия Марказий банки раиси биринчи ўринбосари Ксения Юдаева. – Шу ўринда айтишим керакки, иқтисодиётни янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожига ҳам боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади. Бироқ, бу жараён пулни шунчаки бошқариш эмас, балки муҳим иқтисодий юксалиш демакдир. 
Ана шу жараёнда ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида Россия Марказий банки ўзига хос кўникма ва тажрибага эга. Айнан шу ҳолатнинг олдини олиш билан шуғулланадиган марказ фаолият юритади. Бу бордаги тажрибаларимизни ўртоқлашишга тайёрмиз.

Форум ўз ишини 31 мартга қадар давом эттиради.




5 901
Сайёра Шоева, ЎзА