ЎзА Ўзбек

01.05.2019 16:11:39 Чоп этиш версияси

Баъзи манбаларга кўра Рустам Мадумаровга тегишли 7 миллиард сўмдан ортиқ мулк аукционга қўйилди


Ягона электрон савдо майдончасида Тошкент шаҳрида жойлашган йирик фирма – "EDEL VEYS-ALI" масъулияти чекланган жамияти фондидаги юз фоиз улуши, дебитор-кредиторлари ва бошқа турдаги барча мол-мулклари билан билан аукционга қўйилган.

Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, демпинг усулида ўтказилиши кўрсатилган.

Бошланғич нархи етти миллиардан ортиқ (7 567 767 500.00) сўм бўлган фирма нархи ҳозирда 4 142 518 600.00 сўмга тушган.

e-ijro-auksion электрон савдо майдончасида объектнинг суратлари жойлаштирилган бўлиб, унда фирмага тегишли Чилонзор тумани, Муқимий кўчаси 15-уйда жойлашган офис (жиҳозлари билан) ва автомобиллар ҳам кўрсатилган.

"EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамиятга 101.5 FM тўлқинида жойлашган “Радио Гранд” радиоси тегишлилиги айтилади.

Мазкур радио аукционга қўйилганига қарамай, ҳамон фаолиятини давом эттирмоқда. Аукцион жорий йилнинг 8 май санасида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Баъзи манбаларга кўра "EDEL VEYS-ALI" маъсулияти чекланган жамияти Гулнора Каримованинг фуқаровий эри Рустам Мадумаровга тегишли бўлган.