Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида хорижий сармоя иштирокидаги "Moderin lift systems” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, хитойлик сармоядорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Гулистон шаҳар ҳокими Ш.Исматуллаев ва бошқалар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар аҳоли фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг жорий йил 21 июндаги “Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.

12.JPG

Гулистон шаҳрида барпо этилган мазкур корхонанинг лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Сармоянинг 90 фоизи хориж инвестицияси, қолган қисми маҳаллий сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади. Йилига 300 дона лифт, 200 дона эскалатор ва траволатор ишлаб чиқариш қувватига эга корхона иш бошлаши билан касб-ҳунар коллежини битирган 25 нафар ёш мутахассиснинг доимий бандлиги таъминланди. Хитойлик мутахассислар кўмагида қайта малака оширган бу йигит-қизлар замонавий технологияларни бемалол бошқармоқда.

Келгуси йили корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати уч баробар ошади ва яна 75 янги иш ўрни яратилади.

– Корхонамиз хорижда ишлаб чиқарилган замонавий технология ва асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, – дейди “Moderin lift systems” хорижий сармоя иштирокидаги масъулияти чекланган жамияти бош директори К.Уйғунов. – Лифт, эскалатор ва траволаторлар учун зарур эҳтиёт қисмлар ҳозирча Хитойдан келтирилади. Маҳсулотимизнинг асосий қисми ички эҳтиёжга ишлатилади, 30 фоизи экспорт қилинади. Айни пайтда вилоятдаги 80 дан зиёд кўп қаватли уйларга лифтлар, бир қатор корхона ва ташкилотларга эскалатор ва траволаторлар тайёрлаб бериш учун шартномалар имзоланди. Келгусида эҳтиёт қисмларни асосан ўзимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда лифт ишлаб чиқарилмоқда