ЎзА Ўзбек

26.07.2018 12:54 Чоп этиш версияси

GM Uzbekistan ҳамкорликка таклиф этади!

GM Uzbekistan ҳамкорликка таклиф этади! "GM Uzbekistаn» АЖ автомобиллар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва уни маҳаллийлаштириш, шунингдек, қуйидаги турдаги товарларни етказиб бериш бўйича ташкилотлар ва корхоналарни ҳамкорликка таклиф қилади:

- хўжалик буюмлари;

- канцелярия маҳсулотлари;

- ускуналар учун эҳтиёт қисмлари;

- автомобилларни йиғиш учун ускуналар ва бошқа турдаги ускуналар;

- ўлчов асбоблари;

- кўтарув механизмлари ва уларнинг эҳтиёт қисмлари;

- шахсий ҳимоя воситалари;

- электр маҳуслотлари;

- қурилиш учун мўлжалланган металлар;

- офис ускуналари ва унга сарфланадиган материаллар;

- кимёвий газлар (аргон, кислород, пропан, карбонад ангидрид ва б.);

- кимёвий моддалар ва кимёвий реагентлар;

- қурилиш учун зарур бўлган лок-бўёқ маҳсулотлари;

- турли асбоб-ускуналарни ўрнатиш ва ишга тушириш хизматлари.

2018-07-25 15.42.16.jpg

Барча қизиқтирган саволлар бўйича www.gmuzbekistan.uz сайтидан («Маҳаллийлаштириш» ва «Харидлар учун танловлар» бўлимлари) маълумот олиш мумкин. Шунингдек, бизнинг Facebook ҳамда Telegram‘даги саҳифаларимизни кузатиб боринг.

«GM Uzbekistan» Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

ЎзА
8 858