ЎзА Ўзбек

01.06.2019 Чоп этиш версияси

“Frutto Cola” этикеткаси “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан ўхшаш экан

“Frutto Cola” этикеткаси “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан ўхшаш экан

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни 13-моддасида товар белгисидаги ўхшашлик, ёки айнан ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш тақиқланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига келиб тушган мурожаатлардан бирида ҳам шундай ҳолат кузатилди.

Бу Американинг “The Coca-Cola Company” компанияси республика ҳудудида ишлаб чиқарётган “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлиги учун бир қанча товар белгиларини қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказган рўйхатига асосан текширувларда маълум бўлган. Унга кўра, Наманган вилоятида жойлашган “Norin bottlers” масъулияти чекланган жамият ишлаб чиқараётган “Frutto Cola” алкоголсиз ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлигининг белгилари билан ўхшаш эканлиги аниқланган. 

Америка компанияси қўмитадан мазкур ҳолатни ноҳалол рақобат сифатида кўриб чиқишни сўраган. Мурожаатда кўрсатилган масаланинг ўрганилиш натижасида “Norin bottlers” масъулияти чекланган жамиятининг “Frutto Cola” ичимлиги этикеткасидаги баъзи элементлар “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан ўхшаш экан. 

Ҳозир корхона қўмита берган кўрсатмага мувофиқ “Frutto Cola” ичимлиги учун янги этикетка дизайнини ишлаб чиқди.

8 885
Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА.