ЎзА Ўзбек

05.02.2019 Чоп этиш версияси

Франция компанияси билан ҳамкорликда янги цемент заводи ташкил этилмоқда

Франция компанияси билан ҳамкорликда янги цемент заводи ташкил этилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида Франциянинг “Freyssine” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Жамият ахборот хизматининг хабар беришича, унда “Freyssine” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти таркибида эҳтиёжлар учун Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида янги цемент заводини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилган.

Учрашувда мазкур иншоот қурилиши белгиланган ҳудуднинг геологик ҳолати бўйича текширувларни ўтказиш, заводга хориждан янги техника ва технологияларни олиб келиш, корхонанинг келажакдаги салоҳияти ҳақида фикр юритилди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, янги ташкил этилаётган завод йилига 1 млн. тонна юқори сифатли цемент маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Франциялик мутахассислар томонидан пойтахтимизда қурилиши режалаштирилаётган бир қатор йўл ўтказгич ва кўприклар, янги метро линияларининг лойиҳалари ҳам тақдим этилди.

7 596
ЎзА