Фоторепортаж: Энди навбат экспортга
Самарқанд туманида 2017 йилда фаолият бошлаган “Интер кристал савдо сервис” масъулияти чекланган жамиятида турли ўлчамдаги 10 хил металл қувур ва 16 турдаги профиль ишлаб чиқарилмоқда.
Самарқанд туманида 2017 йилда фаолият бошлаган “Интер кристал савдо сервис” масъулияти чекланган жамиятида турли ўлчамдаги 10 хил металл қувур ва 16 турдаги профиль ишлаб чиқарилмоқда.–Хориждан келтирилган замонавий технология ёрдамида ойига 3,5-4 минг тонна маҳсулот тайёрлаяпмиз, - дейди корхона раҳбари Шерзод Маърупов. – Қисқа фурсатда ички бозорда ўз харидорларимизни топдик ва юртимизнинг турли ҳудудларига буюртма асосида маҳсулот етказиб беряпмиз. Жорий йилдан экспортни ҳам йўлга қўйишни режалаштирганмиз.
Айни пайтда корхонада 60 га яқин ишчининг доимий бандлиги таъминланган.