ЎзА Ўзбек

13.08.2019 13:02 Чоп этиш версияси

Fitch Ratings: Халқ банки рейтинги яна кўтарилди!

Fitch Ratings: Халқ банки рейтинги яна кўтарилди!

Жорий йилнинг 12 августида Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги Халқ банки рейтингини “Б+”дан “ББ-” даражасига кўтарди. Бу эса банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ҳамда мижозлар ишончини орттиришга хизмат қилади.

Бу нимани англатади?

Халқ банкига берилган узоқ муддатли эмитент дефолт рейтинглари Fitch Ratings агентлиги фикрини акс эттириб, зарурат туғилганда давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли борлигини билдиради. Шунингдек, ушбу кўрсаткич банкнинг барқарор ва ижобий, истиқболли молиявий вазиятга эга эканини англатади.

Халқ банки Ўзбекистонда энг кўп филиаллар тармоғига эга бўлиб, унинг 1100 дан ортиқ бўлимлари мавжуд. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги охирида банк тизим активларининг 5 фоизи, кредитларнинг 4 фоизи ва омонатларининг 7 фоизига эга бўлган Ўзбекистондаги бешинчи йирик банк бўлди.

Шунингдек, Халқ банки ҳукуматнинг пенсия ва ижтимоий тўловлар агенти сифатида фаолият кўрсатиши, шунингдек, бутун Ўзбекистоннинг доимий даромадга эга аҳолиси учун пенсия жамғармаларини тўплайди ва бошқаради.

Энг муҳими, халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинадиган сармоялар сaлмоғи ортиб, унга фоизлар пасаяди. Бу эса Халқ банкининг ресурс базасини янада мустаҳкамлайди.

Халқ банки Ахборот хизмати

ЎзА
3 006