Янги йил байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш ва аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлаш мақсадида Фарғона вилоятида байрамолди қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказида ташкил этилган байрам ярмаркалари, турли ўйинчоқлар билан безатилган арчалар барчага хушкайфият улашмоқда.

Қайта ишлаш корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳамда асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар ўз маҳсулотлари билан иштирок этаётган ярмаркаларда заминимизда етиштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга таклиф этилаётир.

Фарғона шаҳридаги марказий деҳқон бозорида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркасида аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш учун барча қулайлик яратилган. Тўловни нақд пулсиз амалга ошириш учун терминаллар ўрнатилган. Тоза ва озода расталарда турли ноз-неъматлар, гўшт, тухум, сут ва сут маҳсулотлари арзон нархларда сотилмоқда. Ярмаркага фермер ва деҳқон хўжаликлари сифатли маҳсулотларини пешма-пеш етказиб бераётир.

– Бозорларимиз кун сайин обод бўлиб бораётир, айниқса байрамлар арафасида ташкил этиладиган савдо ярмаркалари аҳолига кенг қулайлик яратмоқда, – дейди Фарғона шаҳрида яшовчи Ибодат Эргашева. – Байрам дастурхони учун сархил мевалар, сабзавот, полиз, гўшт-сут маҳсулотларини шу ердан харид қилдик. Ҳар бир растага терминал ўрнатилгани, юқори савияда хизмат кўрсатилаётганидан хурсандмиз. Қиш фаслида ҳам нарх-наво барқарорлигини таъминлаш йўлида қилинаётган бундай тадбирлар учун давлатимиздан миннатдормиз.

Фарғонага келаётган хорижлик сайёҳлар ҳам бозорлардаги бундай тўкин-сочинликдан ҳайратда эканини яширолмаяпти.

– Ўзбекистонда амалга оширилаётган ўзгаришлар, улкан бунёдкорлик ишлари таҳсинга сазовор, – дейди Буюк Британиядан келган сайёҳ Женниер Эванс. – Айниқса, бозордаги тўкинчилик, заминингизда етиштирилган сархил мевалар ҳар қандай одамни ҳайратга солади. Янги йил байрами арафасида ўтказилаётган мана бундай ярмаркалар ҳам ўзига хос.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида ҳам байрамолди савдо ярмаркалари ташкил этилди