Фарғона шаҳридаги “SUN FA” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган икки ва уч ғилдиракли мотоцикллар харидорларга манзур бўлмоқда.

Мамлакатимиздаги қулай ишбилармонлик муҳити, хорижий инвесторлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилмоқда. Фарғона вилоятида фаолият юритаётган юздан ортиқ қўшма корхонада халқаро талабларга мос, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.

2014 йилда хитойлик ҳамкорлар билан иш бошлаган “SUN FA” қўшма корхонасида икки ва уч ғилдиракли, 1 тоннадан 2,5 тоннагача юк кўтара оладиган “Ҳамкор” русумли мотоциклларни йиғиш йўлга қўйилди. Ўтган даврда 250 дан ортиқ мотоцикл харидорларга етказиб берилди. Қўшма корхонада яратилган йигирмадан зиёд иш ўрнида, асосан, ёшлар ишламоқда. Ўтган йили Олтиариқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаган Шуҳрат Абдуманнопов, Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Бекзод Қодиров, Фарғона алоқа касб-ҳунар коллежини тугатган Равшан Усмоналиев каби ёшлар замонавий технологияларни бемалол бошқармоқда.

– Корхонада ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида бир нечта истиқболли лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш режалаштирилган, – дейди “SUN FA” қўшма корхонаси директори Наврўз Расулов. – Қишлоқ хўжалигида зарур бўладиган ихчам тракторлар, кичик ишлаб чиқариш технологияларини ўзимизда ишлаб чиқаришни кўзда тутувчи бизнес-лойиҳа ана шулардан биридир. Мазкур лойиҳа амалиётга жорий этилса, олтмишдан ортиқ янги иш ўрни яратилади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона мотоцикллари харидоргир