ЎзА Ўзбек

28.08.2019 Чоп этиш версияси

“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида қолдирилган эълон (пост) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) РАДДИЯСИ

“Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида қолдирилган эълон (пост) юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) РАДДИЯСИ

Ислам Батиров исмли фойдаланувчи томонидан қолдирилган постда Нозима Айходжаева исмли фуқаро наркотик модда истеъмол қилган ҳолда автотранспорт воситасини бошқаргани, бу фуқаро Ўзмиллийбанк ходими экани айтилган ва бу ҳолатга банк томонидан изоҳ берилмаётгани юзасидан эътироз билдирилган.

Маълум қиламизки, Нозима Айходжаева Ўзмиллийбанк тизимида фаолият кўрсатмайди.

Ўз навбатида, Ўзмиллийбанк матбуот хизмати 71 235 45 36 рақамли телефон орқали асосли ва сифатли маълумотларни беришга доимо тайёрлигини маълум қилади.

Ўзмиллийбанк матбуот хизмати