ЎзА Ўзбек

01.06.2018 15:55 Чоп этиш версияси

Етти хазинанинг бири

Етти хазинанинг бири Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Дарғом парранда файз” масъулияти чекланган жамияти наслчилик ва гўшт ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Корхонада юз нафар киши иш билан таъминланган. Бир ойда 250-300 минг дона бройлер жўжа чиқарилаётган хўжаликнинг йиллик товар айланмаси 5 миллиард сўмдан зиёд.

– 2014 йилда фаолият бошлаганмиз, - дейди корхона раҳбари Феруз Раҳматов. – Дастлабки йилда Венгриядан 6 минг дона “Ross 308” наслли жўжа олиб келинган эди. Бугунги кунда хориждан келтирилаётган наслли жўжалар сони йилига 30 минг донани ташкил этмоқда. 200 мингдан зиёди эса ўзимизнинг хўжаликда етиштирилмоқда. Аҳоли дастурхони учун ойига ўртача 200 тонна парранда гўшти етказиб берилади.

Корхонада паррандачилик хўжаликлари учун зарур озуқа ем тайёрлаш цехи ташкил этилган. Шунингдек, маҳсулотни сақлаш учун 500 тонналик музлатгич ишлаб турибди.

4.JPG

7.JPG


Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
14 495