ЎзА Ўзбек

01.07.2020 Чоп этиш версияси

Ерни боқсанг, ер сени боқади

Ерни боқсанг, ер сени боқади

Амударё тумани «Тўлқин» овул фуқаролар йиғинида томорқасидан унумли фойдаланиб, қўшимча даромад олаётганлар кўпчиликни ташкил этади. УларданбириАзимжон Мухторовдир.

Асли касби ўқитувчи бўлган А. Мухторовни овул аҳли ҳурмат қилади. Азимжон ака овулдаги 33-сонли умумтаълим мактабида жисмоний тарбия фанидан дарс бериб келади. Ишдан бўш пайтида томорқасида меҳнат қилади.

- Икки йил олдин 2,5 сотих ерда иссиқхонаташкил қилгандик. Ҳозир томорқамизда бодринг ғарқ пишган. Шунингдек, қовун ва помидор ҳам пишиб етилган. Рўзғоримиз бутлиги, дастурхонимиз тўкинлиги мана шу томорқамиздаги барака билан боғлиқ,- дейди Азимжон ака мамнунлик билан.

photo_2020-07-01_12-08-49.jpg

photo_2020-07-01_12-08-53.jpg

5 153
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА