ЎзА Ўзбек

06.02.2019 09:36 Чоп этиш версияси

​Энди барча юридик шахслар алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли

​Энди барча юридик шахслар алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли

Барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралда “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади.

Шунингдек, қуйидаги тартиб белгиланди:

• озиқ-овқат ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;

• барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;

• маҳаллий пиво маҳсулотлари, қайнар ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, рухсат этиш гувоҳномасини олмасдан туриб умумий овқатланиш корхоналари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.​

ЎзА
4 706