ЎзА Ўзбек

15.11.2018 Чоп этиш версияси

Электрон онлайн-аукцион савдоларида 9 миллиард 967 миллион 800 минг сўмлик ер участкалари сотилди

Электрон онлайн-аукцион савдоларида 9 миллиард 967 миллион 800 минг сўмлик ер участкалари сотилди
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1253 та бўш ер участкалари 348 млрд. 943 млн. сўм инвестиция киритиш, 5368 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 9 млрд. 967 млн. 800 минг сўмга сотилди.

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. 

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда – 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди. 

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди. 

Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади. 

“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 3249 та бўш ер участкалари, 813 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш, 12285 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 21 млрд. 356 млн. 600 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди. 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1253та бўш ер участкалари 348 млрд. 943 млн. сўм инвестиция киритиш, 5368 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 9 млрд. 967 млн. 800 минг сўмга сотилди. 

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1996 та бўш ер участкалари 19 млрд. 247 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. 

Мисол учун, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда биргина, Қашқадарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 20 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 172 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 8 млрд. 313 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Самарқанд вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 225 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 11 млрд. 950 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Фарғона вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 55 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 553 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 18 млрд. 665 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Навоий вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Хоразм вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 286 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 16 млрд. 180 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Сурхондарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 
101 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 120 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Бухоро вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 19 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 133 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 550 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Андижон вилояти вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 29 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 464 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 7 млрд.781 млн. 596 минг сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Наманган вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди. 

- Жиззах вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 25 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 331 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 13 млрд. 150 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди. 

- Сирдарё вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 18 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 150 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 6 млрд. 640 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 13 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 88 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 710 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

- Тошкент вилояти Давлат рақобат бошқармаси томонидан 14 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 330 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 24 млрд. 580 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилган; 

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 85 та бўш турган давлат мулки объектлари 914 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 31 млрд. 760 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан6 млрд. 371 млн. 85 сўм миқдорга сотилди. 

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ


“E-IJRO AUKSION”ЯЭСМга савдога қўйилган 1 сўмлик бинолар
РЎЙХАТИ

photo5436404638334167474.jpg

photo5436404638334167475.jpg

photo5436404638334167476.jpg


2 809
ЎзА