ЎзА Ўзбек

19.09.2019 Чоп этиш версияси

Экспортга мўлжалланган 105 минг тонна буғдой сотилди

Экспортга мўлжалланган 105 минг тонна буғдой сотилди

Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг августидан бошлаб, “Ўздонмаҳсулот” маҳаллий тадбиркорлик субъектларига кейинчалик экспорт қилиш шарти билан маҳаллий буғдойни биржа савдолари орқали сотишни бошлаган эди.

“ЎзРТХБ”дан хабар беришларича, ўтган даврда ўтказилган савдо натижаларига кўра умумий қиймати 202,0 миллиард сўмдан юқори 105,0 минг тонна 3-синф буғдойи сотилган. Буғдойнинг ўртача нархи унинг бошланғич баҳосидан деярли ошмасдан бир тоннаси учун 1935,8 минг сўмни ташкил этди. Айни пайтда биржанинг котировкалаш варағига 1 тоннали лот билан 3-синф буғдойни сотиш бўйича 20 тадан зиёд намунали шартнома киритилган. Эслатиб ўтамиз, маҳаллий тадбиркорлар озиқ-овқат буғдойини биржа савдолари орқали харид қилиб, уни буғдой ёки ун кўринишда экспорт қилишда ҚҚС суммасини қайтариб олишлари мумкин. Бу ўз навбатида маҳсулотнинг таннархига ижобий таъсир кўрсатади.

Биржа савдоларида харидор сифатида иштирок этиш учун биржада аккредитациядан ўтиш, ҳисоб-китоб клиринг палатасида ҳисобварақасини очиш ва брокерлик идораси билан шартнома тузиш керак.

5 252
ЎзА