ЎзА Ўзбек

30.08.2019 Чоп этиш версияси

Экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулотлари

Экспортбоп тикув-трикотаж маҳсулотлари

Зарафшон шаҳридаги “АMESSA ZARAFSHON” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона жорий йилдан тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади.

Туркия билан ҳамкорликда ташкил этилган корхонада айни пайтда 130 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Иш икки сменада ташкил этилган бўлиб, ходимларнинг самарали меҳнат қилиши учун зарур шароит яратилган.

Таъкидлаш жоизки, мазкур йирик лойиҳа енгил саноат ва ҳудуд иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири бўлди. Яна муҳим жиҳати, бу ерда тайёрланаётган сифатли маҳсулотлар жаҳон бозорлари сари йўл олмоқда. Хусусан, корхона маҳсулотининг биринчи тўплами экспорт учун Америка Қўшма Штатларига жўнатилди.

photo5424935048429284559.jpg

photo5424944815184915457.jpg

photo5425093322269108946.jpg

18 249
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА