Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.05.2017 18:24 Чоп этиш версияси

Экспортбоп маҳсулотлар кўпаяди

Экспортбоп маҳсулотлар кўпаяди Фарғона шаҳридаги “Чарм тўп келажаги” маъулияти чекланган жамияти жамоаси “Ташаббус” республика кўрик-танлови, ҳудудий саноат ярмаркаларида фаол иштирок этиб келади.

Ўтган йиллар мобайнида турли номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорларқаторидан ўрин олган корхонада табиий хомашёдан йилига 7 мингдан ортиқ футбол, волейбол, баскетбол ва футзал тўплари тайёрланади. Халқаро сифат сертификатига эга корхона дунёга машҳур спорт компаниялари, савдо брендлари билан тажриба алмашишни йўлга қўйган.

Жамият раҳбари Бахтиёр Тошпўлатовнинг айтишича, ҳозирда покистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорликда спорт жиҳозлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма бизнес-лойиҳа тайёрланмоқда. Бу янги иш ўринлари очиш, экспортбоп маҳсулотларникўпайтириш имконини беради.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
8 267






Все о погоде - Pogoda.uz