Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида етиштирилаётган пахта толасини юртимизда қайта ишлаш ҳажми ортмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида тадбиркорларга яратилаётган шароитлар, қулай ишбилармонлик муҳити бунда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидаги “Nukus textile” масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилаётган ип-калава ва трикотаж маҳсулотлари ташқи бозорда ҳам аллақачон ўз харидорини топган. 2016 йил июнь ойида “Massaget textile” масъулияти чекланган жамияти муассислигида қайта ташкил этилган корхонада ўз маблағи ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти кўмагида 1 минг 109 тонна пахта толаси келтирилиб, тўкимачилик маҳсулотлари ва истеъмол моллари ишлаб чиқариш кенгайтирилди.

Ўтган йилнинг июль-декабрь ойларида 7 миллиард 218 миллион 389 минг сўмлик ип-калава ишлаб чиқарилди. 916 минг долларлик маҳсулот экспорт қилинди. Жорий йилнинг ўтган даврида 532 минг долларлик маҳсулот хорижлик ҳамкорларга етказиб берилди.

Корхонада иш уч сменада ташкил этилган. 300 дан зиёд ишчи меҳнат қилаётган корхонада замонавий шароитлар яратилган. Ишчилар махсус кийим, иссиқ овқат билан таъминланган, тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.

– Пахта толасини қайта ишлашдан тортиб, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган барча жараён компьютер ёрдамида амалга оширилади, – дейди корхона раҳбари Абдимўмин Каттақулов. – Тикув цехида 8-10 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Бу ерда асосан касб-ҳунар коллежларини битирган ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касбга қайта ўқитилган мутахассислар меҳнат қилмоқда. Айни пайтда Швейцариянинг "Rieter" компанияси билан ҳамкорликдаги инвестиция лойиҳаси доирасида 3 миллион 500 минг долларлик замонавий технологиялар келтириб ўрнатиш режалаштирилган. Янги ишлаб чиқариш линияси 2018 йилда ишга туширилади. Бу корхонанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш, янги иш ўринлари яратиш имконини беради.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш кенгаймоқда