Экспорт шартномалари имзолаш учун қулай имконият
«Ўзэкспомарказ»да озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган «WorldFood Uzbekistan – 2017» ва «AgroWorld Uzbekistan – 2017» халқаро кўргазмалари очилди.
«Ўзэкспомарказ»да озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган «WorldFood Uzbekistan – 2017» ва «AgroWorld Uzbekistan – 2017» халқаро кўргазмалари очилди.Кўргазмалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари, Савдо-саноат палатаси, Фермерлар кенгаши, «Ўзбекозиқовқатзахира» уюшмаси, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси, «ITE Uzbekistan» халқаро кўргазма компанияcи ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирларнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ш.Тешаев ва бошқалар мамлакатимиз агросаноати улкан салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Фермер ва тадбиркорлар фаолиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, соҳага замонавий технологияларнинг татбиқ этилаётгани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажмини ошириш имкониятини кенгайтирмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони мамлакатимизда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатида ҳам қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, тадбиркорларнинг эркин фаолият кўрсатишини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон ўрик, олхўри, узум, ёнғоқ, карам ва бошқа кўплаб мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича дунёдаги ўнта етакчи давлат қаторида туради. Қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган изчил ишлар самарасида 180 турдан зиёд мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотлар дунё бозорларига экспорт қилинаётир. 2016 йили пойтахтимизда ўтказилган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида бу борада кўплаб истиқболли шартномалар имзоланган.
Кўргазмаларда Австрия, АҚШ, Бельгия, Беларусь, Болгария, Буюк Британия, Германия, Дания, Жанубий Корея, Индонезия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Польша, Россия, Словакия, Туркия, Франция, Хитой, Швейцария, Швеция, Қозоғистон, Ҳиндистон каби 30 дан ортиқ мамлакатдан 232 компания, шунингдек, қатор давлатларнинг қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳасига масъул вазирлик ва идоралари раҳбар ва вакиллари иштирок этмоқда.
Латвия қишлоқ хўжалиги вазири Янис Дуклавс Ўзбекистон билан Латвия ўртасидаги ҳамкорлик барча йўналишлар қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам изчил ривожланаётганини алоҳида таъкидлади.
– Ўзбекистон билан кишлоқ хўжалиги соҳасида сертификатлаштириш, таълим бериш ва чорвачилик каби йўналишларда қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди Я.Дуклавс. – «WorldFood Uzbekistan» ва «AgroWorld Uzbekistan» кўргазмалари Ўзбекистон тадбиркорлари учун ҳам, Латвия истеъмолчилари учун ҳам жуда фойдали бўлиб, ўзаро манфаатли келишувларга эришиш, янги шартномалар тузиш, мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлаш имконини бермоқда. Ўзбекистоннинг мева-сабзавотлари хуштаъмлиги билан бизга доимо жуда манзур бўлиб келади. Улар Латвияда жуда харидоргир. Айниқса, мамлакатингизда етиштирилаётган хушбўй ва шифобахш лимонларнинг Латвия бозорларида кенг ўрин эгаллашини истаймиз.
«WorldFood Uzbekistan» ва «AgroWorld Uzbekistan» кўргазмалари озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳасининг барча замонавий йўналишларини ўзида мужассам этган. Унда озиқ-овқат маҳсулотлари, ичимликлар, ингредиентлар, қишлоқ хўжалиги техникаси, ускуналар ва технологиялар, паррандачилик, чорвачилик, ветеринарияга оид кўплаб бўлимлар ишлаб турибди.
– Ўзбекистон билан бир неча йилдан буён самарали ҳамкорлик қилиб келмоқдамиз, – дейди Италиянинг «Pietribiasi» компанияси вакили Симоне Пиетрибиаси. – Мамлакатингиздаги юксак иқтисодий имкониятлар ўзаро алоқаларимизнинг изчил равнақ топишида муҳим омил бўлмоқда. Компаниямиз сутни қайта ишлаш ускуналари, техника ва технологияларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Уларни Ўзбекистонга ҳам экспорт қилмоқдамиз. Кўргазмалар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан, шунингдек, кўплаб мамлакатлардан келган ишбилармонлар билан ўзаро манфаатли шартномалар тузиш юзасидан самарали музокаралар олиб бориш имконини бермоқда.
Ўзбекистон озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг маҳсулотлари экспозицияларда кенг ўрин эгаллаган. Салқин ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва уларнинг қўшимчаларини ишлаб чиқарадиган «Choco Soft», «Ardent Food», «Glory Food», «Chococream», «Feendo Ideal», «Mehnat Group» корхоналари шулар жумласидандир. Улар вафли, печенье, шоколад, конфет каби кенг турдаги қандолат маҳсулотларини, ёғ-мой маҳсулотларини намойиш этмоқда. Навоий машинасозлик заводи, «United Food Machinery», «Viniks», «OSC» каби корхоналар стендларида озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда сақлаш ускуналари тақдим қилинган. «Sahovat Broiler», «Toshkent Parranda», «Sharq Bahodiri», «Cho'ponota Parranda» каби корхоналар парранда гўшти ва тухум маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
– 2003 йилда ташкил этилган корхонамиз илғор технологиялар асосида қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган, – дейди «Class Food Servis» масъулияти чекланган жамияти бош директори Файзулла Раҳматуллаев (Тошкент вилояти). – Корхонамиз томонидан тайёрланаётган ўттиздан ортиқ турдаги лаззатли ширинликлар мамлакатимиздаги барча хонадонларга кириб бораётганидан хурсандмиз. Улар МДҲ давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Муассасамизда меҳнат қилаётган юзга яқин ишчининг саксон фоизини касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлар ташкил қилади. Дунёнинг турли давлатларида, шунингдек, мамлакатимизда ўтказиладиган соҳага оид халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб, ҳамкорларимиз сафини кенгайтирмоқдамиз. Ўзбекистонда бизнес учун яратилган кенг имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, маҳсулотлар турини кўпайтириш, қўшимча иш ўринлари яратиш ва шу орқали халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга ҳисса қўшиш ниятидамиз.
Халқаро кўргазмаларда Қозоғистоннинг «Фаворит Техно» компанияси қадоқлаш, нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари, Россиянинг «Невский Кондитер», «Сигма Холдинг» компаниялари ёғ-мой ва қандолат маҳсулотлари, Нидерландиянинг «Dutch Poultry Technology» ҳамда Литванинг «Kauno Grudai» компаниялари паррандачилик маҳсулотлари ва паррандачиликда қўлланиладиган ускуналарни ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, Туркиянинг «Alpler Ziraat Aletleri» компанияси тупроқни қайта ишлаш техникаларини намойиш этмоқда. Шри-Ланка Чой кенгаши экспозицияси ҳам кўргазма иштирокчиларининг эътиборини тортмоқда.
– Компаниямиз чорва моллари ва паррандалар учун мўлжалланган турли хилдаги премикслар ишлаб чиқариш билан шуғулланади, – дейди «Агробалт Трейд» компаниялар гуруҳининг паррандачилик бўйича мутахассиси Александр Шевцов (Россия). – Мазкур халқаро кўргазмаларда биринчи марта иштирок этишимизга қарамай, мамлакатингизда маҳсулотларимизнинг кўплаб харидорлари мавжудлигидан, улар билан савдо алоқаларимиз изчил ривожланаётганидан хурсандмиз. Ўзбекистонда бизнес юритиш учун катта имкониятлар яратилган. Кўргазмалар доирасида мамлакатингиз фирма ва компаниялари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ўрнатишни мақсад қилганмиз.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон Республикаси Фермерлари кенгаши кўмагида Фермерлар куни ўтказилади. Унда иштирокчилар фермерлар билан очиқ мулоқот қилиш, тажриба алмашиш, фермерликни ривожлантиришга оид лойиҳалар, соҳага доир янги техника ва технологиялар билан танишиш имконига эга бўлади.
Ушбу кўргазмалар мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари хизматларини халқаро бозорларга таклиф этиш, хорижий давлатлар ишбилармонлари билан савдо алоқаларини ривожлантириш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш бўйича келишувларга эришиш, инвестициялар жалб этиш, истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хизмат қилади.