ЎзА Ўзбек

17.08.2020 Чоп этиш версияси

Экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди

Чиноз туман ҳокимлиги ҳамда вилоят Божхона бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида экспортёр корхоналар билан йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда жорий йилнинг январь-июль ойларига белгиланган 9042,6 минг АҚШ долларлик экспорт прогнозини бажарилиши юзасидан йўл қўйилган камчиликлар ва келгуси ойларнинг экспорт прогнозини белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, ўтган йилги экспорт ҳисобидан юзага келган дебитор қарздорликларни қисқартириш бўйича ҳам таклифлар ўртага ташланди.

Тадбиркорлар билан бўлган учрашувда пандемия даврида ҳам корхоналар юқори қувват билан ишлаб, экспорт режасини бажариш лозимлиги бўйича топшириқлар берилди.

photo_2020-08-16_14-08-27.jpg

4 201
ЎзА