ЎзА Ўзбек

02.03.2018 18:35 Чоп этиш версияси

Экспорт қилишда “Қишлоққурилишбанк” хизматларидан фойдаланинг!

Экспорт қилишда “Қишлоққурилишбанк” хизматларидан фойдаланинг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги “Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорибилантадбиркорлартомонидан товар (иш, хизматлар) экспортиниамалгаоширишжараёнларисоддалаштирилди.

2017 йил 1 декабрдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига товарларни (махсус товарлардан ташқари), ишлар ва хизматларни экспорт шартномалари тузмасдан, инвойслар асосида, экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобрақамларига олдиндан тўлов 100 фоиз тушгандан сўнг ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан экспорт қилиш ҳуқуқи берилди.Бу чора-тадбирлар амалда тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини қўллаб-қувватлашга ва мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлилигини оширишга хизмат қилмоқда.

slide (1).JPG

“Қишлоққурилишбанк” акциядорлик тижорат банки ҳам бу жараёнда фаол иштирок этишга интилмоқда. Банк тизимида Ўзбекистон банклари ичида биринчилардан бўлиб автоматик банк тизимини такомиллаштириш ва мижозларга тезкор хизмат кўрсатиш борасидаги янгиликлар амалиётга тадбиқ этилди.

slide (2).JPG

Барча экспорт қилувчи корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектларига“Қишлоққурилишбанк”нинг республикамиз худудларида жойлашган кенг филиаллар тармоғи орқали хизматлар кўрсатилмоқда.

slide (3).JPG

Бунда янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз маҳсулотлари, дуккаклилар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилишга қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида талаблар белгиланган бўлиб, унга кўра:

slide (4).JPG

- етказиб бериш суммаси экспорт божхона декларациясини расмийлаштириш кунида 20000 АҚШ доллари эквивалентидан ошмаслиги;

slide (5).JPG

- Ўзбекистон Республикасининг ваколатли тижорат банкларидаги ҳисобварақ-ларга Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан хорижий валютада, шу жумладан, банк ўтказмалари, халқаро банк карталари орқали тўловлар, шунингдек, тижорат банкларининг айирбошлаш шохобчаларида сотиб олинган миллий валютадаги нақд пул маблағларини киритиш шаклида 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш;

- Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига экспортга етказиб бериш ҳақидаги маълумотларни киритиш лозим.


“Қишлоққурилишбанк” – фаровон ҳаётингиз хизматида!

Қўшимча маълумот учун:

(+99871) 150-93-39, 150-76-58, www.qqb.uz



Банк ахборот хизмати

Хизматлар лицензияланган

Реклама ҳуқуқи асосида.



12 509