Экиш мавсуми тадориги
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманлари муқобил машина-трактор парки мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида техникаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа туманлари муқобил машина-трактор парки мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида техникаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш ишларига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати, замонавий агротехнологияларни жорий этиш ҳисобидан 2014 йилда 3 миллион 400 минг тоннадан зиёд пахта, мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида биринчи марта 8 миллион 50 минг тонналик юксак ғалла хирмони бунёд этилгани таъкидланди.
Албатта, бундай юксак марраларга эришишда баҳорги экиш, қишки суғориш ва деҳқончилик билан боғлиқ бошқа барча агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли амалга оширилаётгани муҳим аҳамият касб этаётир.
Тадбир доирасида иштирокчилар тумандаги “Қосим Нуримбетов” муқобил машина-трактор паркида техникаларни баҳорги экиш мавсумига тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
– Қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган барча техника ва механизмлар, тиркамалар машина-трактор паркида таъмирланмоқда, – дейди ушбу МТП техника муҳандиси Обод Хўжаев. – Ҳозирга қадар экиш мавсумида фойдаланиладиган барча тиркамалар таъмирланиб, тахт ҳолга келтирилди. Техникалар учун эҳтиёт қисмлар сотиб олинди. Бугунги семинарда қўшни туманлардан келган ҳамкасбларимиз билан тажриба алмашдик.
Тўрткўл туманида жорий йилда 14 минг 850 гектар майдонда деҳқончилик қилиш режалаштирилган бўлиб, баҳорги экиш мавсумида 3 мингга яқин техникадан фойдаланилади. Айни пайтда 3 минг гектар ердаги ғалланинг ҳар гектарига 5 минг тоннадан маҳаллий ўғит чиқариш ишлари қизғин давом этмоқда.
Минтақа иқлим шароитида ернинг шўрини ювиш муҳим аҳамият касб этади. Унинг сифатли амалга оширилиши баҳорги экиш ишларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлайди. Шу кунга қадар туманда 4 минг гектар ер майдонининг шўри ювилди.
Семинарда мутахассислар томонидан баҳорги экиш мавсумида фойдаланиладиган техника ва механизмларни таъмирлаш, деҳқончиликдаги муҳим агротехник қоидаларга риоя этиш борасида тавсиялар берилди.