
Бўш турган 10 та давлат объектларини сотиш натижасида иштирокчилар томонидан жами 3,1 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 75 та иш ўрни яратиш шартлари қабул қилинди.
2020 йилнинг 3-9 апрель кунлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ўтказилган электрон онлайн-аукционларда бошланғич нархи 10 млрд. 456 млн.сўм бўлган 422 та мол-мулклар 13 млрд. 385 млн.сўмга сотилди.
Ушбу ҳафтада онлайн савдоларда 3224 нафар иштирокчи қатнашган бўлса, ижро ҳужжатлари асосида 6,4 млрд.сўмлик, юридик ва жисмоний шахсларнинг буюртмалари асосида 3,6 млрд.сўмлик мол-мулклар сотилиб, 55 та давлат мулки объекти 398 млн.сўмга ижарага берилди. Шунингдек, 101 та тадбиркорлик ва 152 та уй-жой қуриш учун ер участкалари жами 2,4 млрд.сўмга сотилди.
Бўш турган 10 та давлат объектларини сотиш натижасида иштирокчилар томонидан жами 3,1 млрд.сўм инвестиция киритиш ва 75 та иш ўрни яратиш шартлари қабул қилинди.
Аввалги ҳафтага нисбатан иштирокчилар сони 2,5 бараварга (1294 нафар), бўш биноларни сотиш 40 фоиз (6 та), тадбиркорлик учун ер участкаларини сотиш 100 фоиз (51), уй-жой қуриш учун ер участкаларини сотиш эса 75 фоизга (87 та) ошган.
Ҳозирда савдо майдончасида 5,2 мингдан ортиқ мол-мулклар мавжуд. Уларни шаффоф ҳамда очиқ электрон савдо майдончасида сотиб олинг!
Ягона электрон савдо майдончасида савдога қўйилган объектлар хусусидаги янгиликларни www.e-auksion.uz ва www.uza.uz сайтлари орқали ёки расмий канал ва саҳифаларимизни кузатиб боринг!
“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” ДУК