ЎзА Ўзбек

27.09.2019 Чоп этиш версияси

“E-IJRO AUKSION” дастури хизматларидан фойдаланишнинг қандай қулайликлари бор?

“E-IJRO AUKSION” дастури хизматларидан фойдаланишнинг қандай қулайликлари бор?

“E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали реализация қилиш ҳуқуқига эга. Яъни Марказ билан Буюртмачи (жисмоний ёки юридик шахс) ўртасида ўзаро шартнома имзоланганидан сўнг, сайт орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ўз мол-мулкларини электрон онлайн-аукционда сотиш учун жойлашлари мумкин.

“E-IJRO AUKSION” дастури хизматларидан фойдаланишнинг бир қатор қулайликлари мавжуд:

Биринчидан, эндиликда ўз мулкингизни реализация қилишда авто ёки уй бозорларда, яъни иссиқ ёхуд совуқ ҳавода кўчада харидор қидириб юришингиз шарт эмас. Фақатгина “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” билан ўзаро шартнома имзолаш керак ва ўз компьютер орқали сайтдан “Буюртмачи” сифатида рўйхатдан ўтган ҳолда ўз буюртмангизни яратасиз.

2019 йил январ ойидан бугунги кунга қадар “E-IJRO AUKSION” тизимида 13 млн. 400 минг нафардан ортиқ ташриф буюрувчилар рўйхатга олинди. Бу дегани сизнинг мол-мулкингизга худди шунча харидор бўлиши мумкин.

Иккинчидан, ўз мулкингизни реализация қилишда, харидор излаш мақсадида реклама қилиш, унинг дизайни қандай бўлиши ҳақида бош қотиришингиз шарт эмас, чунки бу фаолият билан шуғулланиш учун Марказнинг алоҳида ўз PR-менеджери, дизайнерлари бор.

Учинчидан, одатда ҳар қандай бозор ёки бошқа электрон дўконлар орқали мулкингизни реализация қилаётганингизда, белгилаб берган нарх савдолашиш учун асос ҳисобланиб, уни пасайтиришга ҳаракат қилишади.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” орқали мулк реализация қилинганда, сиз томонингиздан ўрнатилган бошланғич нарх, аукцион натижасига кўра кўтарилган нархда реализация қилиниши мумкин.

Тўртинчидан, мол-мулкни бозорлар ёки электрон дўконлар орқали реализация қилганда, Сизни олди-сотди ҳужжатларини расмийлаштирилишидаги турнақатор навбатлар, қоғозбозликлар кутиб турибди.

“Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” орқали мулк реализация қилинганда ҳеч қандай навбатларсиз, фақатгина мулкни ўз эгасига ғолиблик баённомасига асосан топширасиз. Чунки Марказ томонидан тақдим этилган ғолиблик баённомаси олди-сотди шартномаси кучига эга.

Бешинчидан, “E-IJRO AUKSION” дастури орқали электрон онлайн-аукцион савдолари қонунийлик, шаффофлик ва холислик тамойили асосида глобал интернет тармоғи орқали ташкил этилади. Демак, ҳар қандай фирибгарлар, ўртакашлар “хизматидан” ҳимоялангансиз.

Шу пайтга қадар “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг, жами 502 та бошланғич баҳоси 43 млрд. 599 млн. сўм бўлган мол-мулкларнинг аукцион савдоларида 48 млрд. 869 млн. сўмга сотилди. Яъни бу билан буюртмачиларга 5 млрд. 270 млн. сўм кўпроқ фойда кўришларига эришилди.

Ҳозирги кунда жисмоний ва юридик шахсларнинг 177 та мол-мулклари онлайн-аукцион савдоларига қўйилган.

К.Йўлдошхўжаев, 
Жисмоний ва юридик шахсларнинг буюртмалари бўйича 
онлайн-аукционларни ташкил этиш бўлими бош мутахассиси

5 936
ЎзА