ЎзА Ўзбек

02.09.2020 Чоп этиш версияси

e-auksion.uz сайтида тадбиркорлик учун ер участкалари савдоси қизғин кечмоқда

e-auksion.uz сайтида тадбиркорлик учун ер участкалари савдоси қизғин кечмоқда


Бугунги онлайн аукционларда тадбиркорлик ва кўп қаватли турар жой қуриш учун мўлжалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар реализация қилинди. Аукцион савдолари қизғин ва курашларга бой тарзда ўтди. Ғолиб иштирокчилар аниқланган айрим савдолар натижаси билан танишинг.

Кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкалари:

1. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Спутник қўрғонидаги бошланғич нархи 72,2 млн. сўм бўлган 0,092 гектар ер участкаси учун 1,2 млрд. сўм нарх тасдиқланди;

photo_2020-09-02_18-14-28.jpg

2. Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги бошланғич нархи 4,3 млн. сўм бўлган 0,04 гектар ер участкаси учун 613,8 млн. сўм нарх тасдиқланди.

photo_2020-09-02_17-53-27.jpg

Тадбиркорлик учун ер участкалари:

3. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Ёшлик МФЙдаги бошланғич нархи 9,2 млн. сўм бўлган 0,01 гектар ер участкаси учун 254 млн. сўм нарх тасдиқланди;

photo_2020-09-02_17-53-28.jpg

4. Навоий вилояти, Навоий шаҳри, Янгиобод МФЙдаги бошланғич нархи 9,2 млн. сўм бўлган 0,01 гектар ер участкаси учун 831,9 млн. сўм нарх тасдиқланди;

photo_2020-09-02_17-53-29.jpg

5. Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Боғчакалон маҳалласидаги бошланғич нархи 12,9 млн. сўм бўлган 0,48 гектар ер участкаси учун 160 млн. сўм нарх тасдиқланди;

photo_2020-09-02_17-58-42.jpg

6. Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Муғлон МФЙдаги бошланғич нархи 2,8 млн. сўм бўлган 0,006 гектар ер участкаси учун 85,8 млн. сўм нарх тасдиқланди.

photo_2020-09-02_17-53-30.jpg

Ҳозирги пайтда e-auksion.uz савдо майдончасида 6,8 мингга яқин тадбиркорлик учун ер участкаларига бўлган ҳуқуқ савдога қўйилган.

Сиз ҳам онлайн аукционларда иштирок этиб ер участкаларига эга бўлинг!

Электрон онлайн аукционларни
ташкил этиш маркази PR-хизмати.


6 165
ЎзА