ЎзА Ўзбек

15.05.2020 Чоп этиш версияси

Дунё биринчи триллионер пайдо бўлиш арафасида

Дунё биринчи триллионер пайдо бўлиш арафасида

Бутун дунё коронавирус сабабли инқирозга тайёргарлик кўраётган бир пайтда Amazon раҳбари, дунёнинг энг бой одами Жефф Безос биринчи триллионер мақомини олишга яқин турибди. Охирги беш йилда унинг бойлиги 34 фоизга кўпайган.

Amazon бош директорининг бойлиги узлуксиз ўсиб бормоқда. Прогнозларга кўра, у 2026 йилга бориб триллионерга айланиши мумкин. Ўшанда Безос 62 ёшга тўлган бўлади. Бу ҳақда Comparisun тадқиқот платформаси хабар берди.

Жорий йилнинг I чорагида компания даромади 75,5 млрд. долларни ташкил этган.

Бунга америкалик Твиттер фойдаланувчилари ўз муносабатларини ҳам билдиришди. Қуйида шулардан айримлари билан таништириб ўтамиз.

"Жефф Безос каби плутократ пандемия пайтида 24 млрд. доллар ишлаб олиб, 33 млн. америкалик ишини йўқотаётган бундай иқтисодий тизимни ким ҳимоя қиляпти, ҳайронман ".

"Америкадаги учта эркак мамлакат бойлигининг ярмидан кўпига эгалик қилмоқда. Бу хавотирли".

"Глобал иқтисодий таназзул Жефф Безосни триллионерга айлантирмоқда. Amazon ходимлари ҳалигача ҳатто ҳожатхонага чиқишга ҳам вақт топа олишмаяпти".

Маълумот учун, апрель ойида Безос пандемия пайтида ишлар кўпайиб кетгани учун яна кундалик бошқарувга қайтди. Тождор вирусгача у Сиэтлдаги маъмурий қароргоҳида кам вақт ўтказар эди.

Шу ойда Amazon имтиёзларни бекор қилди ва камроқ сотувни амалга ошириш учун сайтини ўзгартирди. Чунки буюртмаларни уддалаб бўлмай қолганди. Март ойи охирида ушбу компания 175 мингта янги ишчини ёллади. Жумладан, Безос ресторан ва барлардан бўшаган барчани ишга таклиф қилди.

7 739
ЎзА