ЎзА Ўзбек

05.07.2020 Чоп этиш версияси

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун субсидия бериладими?

ДОЛЗАРБ САВОЛГА АНИҚ ЖАВОБ: иккиламчи бозордан уй сотиб олиш учун субсидия бериладими?

Акмал Назаров, Марказий банкнинг Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори:

— Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ажратиладиган маблағлар бирламчи уй-жой бозорида сотиладиган квартираларни сотиб олиш учун йўналтирилади.

Мазкур кредитлар орқали сотиб олинадиган квартиралар учун уй-жойнинг ҳисобланган қиймати ҳамда фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ўрнатилган ижтимоий мезонларга жавоб берувчи талабгорларга белгиланган тартибда субсидия тақдим этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, янги тартиб доирасида бериладиган субсидиялар фақат бирламчи бозордан сотиб олинадиган, яъни янги уйлар учун ажратилади.

6 849
ЎзА