ЎзА Ўзбек

22.06.2020 Чоп этиш версияси

Долларнинг расмий курси яна ошди

Долларнинг расмий курси яна ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 22 июндан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 172 сўм 76 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 20 сўм 86 тийинга қимматлашди.

1 евро курси 11 368 сўм 6 тийинга баҳоланиб, 56 сўм 89 тийинга арзонлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўмга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 146 сўм 39 тийин этиб белгиланган.

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.

10 804
ЎзА