Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.06.2019 15:39 Чоп этиш версияси

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,11 сўмга кўтарилди

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,11 сўмга кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 июндан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 5,11 сўмга кўтарилиб, 8 518,68 сўм ташкил қилди.

Евро эса 145,42 сўмга кўтарилди ва 9 652,52 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,92 сўмга ошди ва 131,33 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

ЎзА