Доллар курси ошди
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Ўзбекистон Марказий банки 2019 йилнинг 10 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9395.63 сўм этиб белгиланди. Бу эса доллар курсининг ўтган ҳафта белгиланган қийматига нисбатан (+11.06) сўмга ошганини кўрсатади.
Евро курси эса 4 сентябрдаги кўрсаткичга нисбатан (+63.81) кўтарилиб, 10360.56 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, Россия рублида ҳам кўтарилиш (+2.35) кузатилиб, 142.96 сўмни ташкил этди.
Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
