Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржасида давлат харидларининг электрон тизимидан самарали фойдаланилмоқда.

Электрон давлат харидлари механизми жорий этилиши бюджет ташкилотларининг эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни харид қилиш жараёнининг очиқлигини таъминлаш имкониятини яратмоқда. Бунда харид қилинаётган товар ва хизматларнинг нархлари етказиб берувчилар ўртасидаги соф рақобат шароитида шаклланмоқда. Харидлар жараёнининг очиқ-ойдинлиги ҳамда етказиб берувчиларнинг аксарият қисмини кичик бизнес субъектлари ташкил этаётгани маҳсулотлар таннархини пасайтириш, нархларни манипуляция қилишнинг олдини олиш ҳамда улар устидан олиб бориладиган давлат ва жамоат назорати самарадорлигини оширишга кўмаклашмоқда.

Электрон аукцион савдоларнинг яна бир жиҳати шундаки, дастлабки эълон жойлаштиришнинг мажбурий талаби давлат харидлари учун 10 кун қилиб белгиланган бўлиб, бу электрон савдолардаги буюртмаларга потенциал етказиб берувчилар сонини сунъий чеклашга йўл қўймайди. Ғолибни аниқлаш ҳам электрон тизим ёрдамида автоматик равишда амалга оширилиши харид жараёнида инсон омилини чеклайди.
– 2011 йилдан буён харид ҳақидаги эълонларни жойлаштиришдан тортиб савдолар якуний натижасининг эълон қилинишигача бўлган жараён электрон савдо тизими орқали амалга оширилмоқда, – дейди “ЎзРТХБ” акциядорлик жамияти матбуот котиби Ҳикматулло Тиллабоев. – Бошқача айтганда, биржанинг махсус ахборот портали ҳам электрон харидлар бўйича ахборот ресурси, ҳам кўп функционал савдо платформаси вазифасини бажармоқда.

“Dxarid” электрон тизими амалиётга жорий этилганидан бошлаб давлат харидлари бўйича ташкиллаштирилган аукционларда қатнашган тадбиркорлик субъектларининг умумий миқдори 4 баробарга ошган.

Бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг тежалишида салмоқли ўсиш тенденцияси кузатилмоқдаки, бу ўтказилган электрон савдоларнинг самарадорлиги юксалганидан дарак беради. Бундай кўрсаткичларга давлат харидлари бўйича савдоларда иштирок этувчи маҳсулот етказиб берувчилар орасида рақобат кучайгани самарасида эришилди. Давлат харидлари бўйича электрон савдоларни уюштириш жараёнида буюртмачининг битта буюртманомасига 10 дан зиёд етказиб берувчи ўз таклифларини тақдим этмоқда.

Электрон савдо тизими мунтазам такомиллаштирилмоқда. Хусусан, 2015 йил 1 июндан бошлаб «Электрон каталог» (catalog.uzex.uz) жорий этилган. Мазкур лойиҳанинг мақсади давлат харидлари тизими фаолиятини янада жадаллаштириш ва соддалаштириш, шунингдек, жараёнга тадбиркорлик субъектларини кенгроқ жалб этишдан иборат.

Электрон каталог биржанинг ахборот порталида товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчиларнинг потенциал буюртмачиларга қаратилган буюртманомаси асосида шакллантирилади. Буюртмачилар каталогда жойлаштирилган таклифларни ўрганиб чиқиб, ўзларига керак бўлган товарни танлаб олиб, нархлар билан танишиб чиқиш учун нархлар сўрови механизмини ишга туширади. Шундан кейин потенциал маҳсулот етказиб берувчилар 48 соат мобайнида талаб тушаётган товарга нисбатан ўзларининг нархлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилади.

Электрон савдо тизими автоматик тарзда керакли товарга минимал даражада нарх қўйган маҳсулот етказиб берувчини танлайди. Тегишли тартибда шартномани шакллантириб, буюртмачи ва маҳсулот етказиб берувчининг шахсий кабинетига юборади. Савдоларнинг ғолиби аниқланган вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида тузиладиган шартнома биржада рўйхатдан ўтказилади. Шу вақтдан бошлаб шартномавий мажбуриятлар юридик кучга киради.

Электрон савдо тизими орқали 2016 йили 71,6 миллиард сўмлик савдо битимлари тузилди. 28,1 миллиард сўмлик бюджет маблағлари тежалди. Махсус ахборот порталининг давлат харидлари вебсайти (dxarid.uzex.uz)да ҳам тизимли ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, вебсайтнинг зарур маълумотларни қидириш имкониятлари кенгайтирилди. Биржа мутахассислари билан қайта алоқа ўрнатиш каналлари жорий этилди. Бир вақтнинг ўзида тизимдан фойдаланувчининг шахсий кабинетида электрон шаклдаги нархлар бюллетени амал қиладики, бу давлат ва корпоратив харидларнинг буюртмачилари ва маҳсулот етказиб берувчиларига товар бозорлари конъюнктураси билан танишиб олишга имконият беради.

Электрон савдо тизимини ривожлантиришда интерактив хизматларнинг жорий этилиши ҳам муҳим аҳамият касб этди. Шу туфайли доимий равишда тизимдан фойдаланувчилар учун интерактив услубда ўз шахсий кабинети орқали транзакцион операцияларни амалга ошириш имкониятлари оширилмоқда. Баҳс-мунозарага сабаб бўладиган вазиятларда мижозлар call-марказга, онлайн режимидаги маслаҳатхонага мурожаат этиши ёхуд форумда тегишли маълумот қолдириши мумкин. Барча интерактив хизматлар бепул тақдим этилади.

Электрон харидлар жараёнининг иштирокчиларини давлат харидлари тизимидаги янгиликлар билан таништириш мақсадида ЎзРТХБ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги ўқув маркази, Ғазначилик ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мунтазам равишда семинар, тренинг ва “очиқ эшиклар куни” каби тадбирларни ўтказмоқда. Ушбу тадбирлар давомида буюртмачилар ва маҳсулот етказиб берувчиларнинг давлат ва корпоратив харидларда иштирок этиш ҳуқуқлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 27 июлдаги “Ўзбекистон Республика товар-хомашё биржаси” акциядорлик жамиятининг махсус ахборот портали ҳамда давлат ва корпоратив харидларни амалга ошириш жараёнларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори давлат ва корпоратив харидларнинг очиқлиги ва рақобатдошлигини ошириш ҳамда харидлар жараёнида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Электрон корпоратив харидлар тизимида рақобат тўғрисидаги қонунчиликнинг талабларига тўлиқ амал қилинишини таъминлаш мақсадида буюртмачи корхоналарга рақобатни чекловчи талабларни киритиши тақиқланган. “ЎзРТХБ” АЖнинг махсус ахборот портали ушбу электрон тизимнинг онлайн режимида фаолият кўрсатишини таъминлайди. Бунда соф рақобат шароитида энг паст нархларни таклиф қилган тадбиркорлик субъектлари савдоларда ғолибликни қўлга киритиб, бюджет ташкилотларининг 100 минг АҚШ доллари эквивалентигача бўлган буюртмаларини бажариш имкониятига эга бўлмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари очиқлиги таъминланмоқда