ЎзА Ўзбек

10.08.2020 Чоп этиш версияси

Давлат бюджетининг 6 ойлик даромади 58,157 триллион сўмни ташкил этди

Давлат бюджетининг 6 ойлик даромади 58,157 триллион сўмни ташкил этди

Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, Давлат бюджетининг 2020 йил 6 ойлик даромадлари 58,157 триллион сўм, харажатлари эса 64,878 триллион сўмни ёки ялпи ички маҳсулотга нисбатан 25,4 фоизни ташкил этган.

Ҳисобот даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга кўп маблағ туширилишига эришилди. Даромадларнинг 19 739,6 миллиард сўми (жами даромадларнинг 33,9 фоизи) бевосита солиқлар, 21 510,8 миллиард сўми (37 фоизи) билвосита солиқлар, 9 695,4 миллиард сўми (16,7 фоиз) ресурс тўловлари ва мулк солиғи ва 7 211,2 миллиард сўми (12,4 фоиз) бошқа даромадлар ҳисобидан шакллантирилди.

Жами харажатлар таркибида ижтимоий соҳа энг кўп улушга (53,4 фоиз) эга бўлиб, ушбу йўналишда фаолият юритаётган ташкилот ва муассасаларни сақлаш ҳамда соҳага тааллуқли тадбирларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 34 665,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.

2020 йил биринчи ярим йиллик Давлат бюджети дефицити 6 721,9 миллиард сўмни ташкил этди. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар қисми 12 870,7 миллиард сўм, харажатлар қисми эса 20 203,3 миллиард сўм бўлди.

7 659
ЎзА