Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

18.10.2017 19:13 Чоп этиш версияси

250 дан ортиқ турдаги сифатли гўшт ва колбаса маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилди

250 дан ортиқ турдаги сифатли гўшт ва колбаса маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибидаги «Master delikatesov»масъулияти чекланган жамияти гўштни қайта ишлашга ихтисослашган.

Бундан 14 йил муқаддам 10 киши билан фаолият бошлаган корхонада дастлаб 10 турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилган. Замонавий технологиялар амалиётга татбиқ қилиниши самарасида 250 дан ортиқ турдаги сифатли гўшт ва колбаса маҳсулотлари тайёрлаш ўзлаштирилди. Айниқса, паштет, гўштли нон, хомдудланган колбаса ишлаб чиқариш ҳажми кенгайди. Корхона маҳсулотлари пойтахтимиздаги 30 махсус савдо дўкони ҳамда Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Фарғона вилоятларининг йирик савдо комплекслари орқали аҳолига етказиб берилмоқда.

6.JPG

23.JPG

49.JPG

– Корхонамизда бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда, – дейди ишлаб чиқариш бўйича раҳбар ўринбосари Ҳотам Абдуалибеков. – Хусусан, яқин кунларда музлатилган ярим тайёр гўшт маҳсулотлари фабрикаси фаолият бошлайди. Кунига 8 тонна музлатилган ярим тайёр гўшт маҳсулоти ишлаб чиқариш қувватига эга янги фабрикада 150 га яқин иш ўрни яратилади.

Оқил Ғуломов (сурат), ЎзА
2 447






Все о погоде - Pogoda.uz