Ҳозирда Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судида кўрилаётган суд ишида «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ суддан комиссия аъзоларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф, махсус комиссиянинг тегишли ажрим ва қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Жорий йилнинг май ойида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси вакиллари «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖга нисбатан «Colgate-Palmolive» (Colgate) компаниясининг товар белгиси бўйича аризасини кўриб чиқди. Масала тегишли комиссия томонидан ўрганиб чиқилди ва қарор қабул қилинди.

Унга кўра, «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддаси биринчи қисми учинчи хатбошиси талабларини бузган деб топилди. Яъни товарнинг хусусияти, ишлаб чиқарилиш усули ва жойи, истеъмол хоссалари, нархи, сифати, ишлаб чиқарувчининг (бажарувчининг) кафолат мажбуриятлари хусусида истеъмолчиларни чалғитиш, хўжалик юритувчи субъект (рақобатчи) томонидан фуқаролик муомаласига киритиладиган товарни унинг ташқи безатилиши ва шаклини, номини, тамғаланишини, этикеткасини, ўровини, ранглар уйғунлигини, товар белгисини такрорлаш, реклама материалларидан ёки хўжалик юритувчи субъектнинг (рақобатчининг) товарини индивидуаллаштирувчи бошқа элементлардан нусха кўчириш орқали қалбакилаштириш қисми бўйича инсофсиз рақобатчи деб топилди.

Шунингдек, жамиятга қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш, келгусида шу каби хатоларга йўл қўймаслик юклатилди. Қарордан норози бўлса, тегишли тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. 

«Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ мазкур қарорга норозилик билдириб судга мурожаат қилди.

Ҳозирда иш Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий судида кўрилмоқда. «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ суддан комиссия аъзоларининг хатти-ҳаракатларини (ҳаракатсизлиги) қонунга хилоф, махсус комиссиянинг тегишли ажрим ва қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган. 

Ҳозирда судда Galaxy товар белгиси Colgate товар белгисига ростдан ҳам ўхшашми ёки йўқ, «Torimed Pharm» (Galaxy) МЧЖ чиндан ҳам инсофсиз рақобатчими – шу каби саволлар муҳокама қилинмоқда. Тарафлар ўз важларини келтириб ўтмоқда. Суд ишни кўришни кейинги ҳафтага қолдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Colgate» vs «Galaxy» МЧЖ нега Давлат рақобат қўмитасини судга берди?