Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чуқур таҳлил асосида

Навоийда жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Навоийда жорий йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов бошқарган йиғилишда асосий эътибор Президентимизнинг жорий йил 16 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишлари ва вазифалари ижросини таъминлашга қаратилди.

Вилоятда 2015 йилнинг ўтган даврида ижтимоий-иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш, саноат корхоналарини тизимли равишда модернизация қилиб бориш, маҳаллий ва хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан иқтисодий ночор корхоналар фаолиятини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этиш, иқтисодиётда хусусий секторнинг улушини янада ошириш борасида салмоқли ишлар қилингани қайд этилди.

Ҳисобот даврида иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш натижасида вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот 4,3, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2,3, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 12,6 фоизга ўсиши таъминланди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,6 фоизга кўпайди. Қурилиш ишлари 5,9, чакана савдо айланмаси 15,4, жами хизматлар ҳажми 18,7 фоизга ўсди.

Ҳудудий корхоналар томонидан амалга оширилган маҳсулот ва хизматлар экспорти қарийб 40 миллион долларни ташкил этди. Жалб этилган 1 триллион 1 миллиард сўмлик инвестицияларнинг 7 миллиард 500 миллиони тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. 741 янги ишлаб чиқариш объекти фойдаланишга топширилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида вилоятда 34 минг янги иш ўрни яратилди. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросига қарийб 143 миллиард 700 миллион сўм ва 2 миллион 600 минг доллар миқдорида маблағ йўналтирилди.

Тадбирда эришилган ютуқлар баробарида, йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгиланди. Хусусан, вилоятнинг айрим туманларида чет эл инвестицияларини жалб этиш, экспорт фаолиятини ривожлантириш борасида сусткашликка йўл қўйилгани, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми ва экспорт кўрсаткичлари камайгани танқид қилинди.Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш бўйича ишларни белгиланган муддатларда якунига етказиш зарурлиги таъкидланди.

Навоий вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ҳодиев сўзга чиқди.