Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.04.2017 17:25 Чоп этиш версияси

Чорвачиликка ихтисослашган хўжалик

Чорвачиликка ихтисослашган хўжалик Фарғона вилояти Бағдод туманидаги чорвачиликка ихтисослашган “Зироатчи Мустафоқул” фермер хўжалигида 438 бош наслли қорамол парваришланмоқда.

Боқувдаги қорамолларнинг 160 боши соғин сигирлардир. Уларнинг ҳар биридан кунига 25 литргача сут соғиб олинмоқда.

– Хўжалигимизда наслли қорамолларни кўпайтириш орқали маҳсулдорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди хўжалик раҳбари Ақлиддин Жиянбоев. – Бу борада хорижий илғор тажрибалар ҳам чуқур ўрганилмоқда. Жорий йилда қорамолдан 80 бош наслли бузоқ олдик.

Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
2 071






Все о погоде - Pogoda.uz