Чорвачилик ривожланмоқда
Президентимизнинг 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2008 йил 21 апрелдаги “Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Навоий вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда.Вилоятда жорий йилнинг ўтган даврида 90 минг 582 тоннадан зиёд гўшт, 256 минг 243 тонна сут тайёрланиб, тегишли тартибда жойларга етказиб берилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
– Чорвачилик ривожланмоқда, – дейди вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси масъул ходими Қаноат Туменбаев. – Жорий йилда Кармана, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота ва Хатирчи туманларига 262 бош наслли мол келтирилди. Тижорат банклари томонидан соҳага 2 миллиард 599 миллион сўм кредит ажратилди. Фермер хўжаликларининг икки миллиард сўмдан зиёд маблағи шу мақсадга йўналтирилди. Бу ишлар натижасида бир юз ўттиздан ортиқ янги иш ўрни яратилди.
Вилоят чорвадорлари 2014-2015 йилги қиш мавсумига тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда. Шу кунгача680,7 минг тонна дағал хашак жамғарилди. Ёпиқ қўралар том ва деворларини таъмирлаш ишларига жиддий эътибор қаратилаётир. Булардан кўзланган асосий мақсад – қишдан беталафот чиқиш.
Чорвадорлар ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ҳам доимий эътиборда. Яқинда чўпон-чўлиқларга махсус қишки кийим-бош топширилди. Оилавий пудратчиларнинг озиқ-овқат захирасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга ун, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа зарур истеъмол моллари етказиб берилмоқда.