Халқаро пресс-клуб сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида амалга оширилган чора-тадбирлар, дастлабки натижалар, келгуси режалар ҳақида сўз юритилди.

Мавзу юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметов ва бошқа масъул вакиллар маълумот берди, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Таъкидландики, мамлакатимиз иқтисодиётида амалдаги ислоҳотлар яхши самара бермоқда. Хусусан, валюта сиёсатини либераллаштириш борасидаги чора-тадбирлар инвестиция жозибадорлигини тубдан яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини барқарор ривожлантиришга хизмат қилмоқда.

Ички валюта бозорини либераллаштириш доирасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Унга кўра, банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш мақсадида банкларнинг устав капиталлари давлат қўйилмалари ҳисобидан кўпайтирилди. Марказий банкнинг тижорат банкларини ликвидлик билан таъминлаш механизмлари фаоллаштирилди. Ички бозорни ижтимоий зарур товарлар билан тўлдириш, товарлар импортида божхона ва бошқа тўловлар ҳисобига нархларнинг кескин ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт ставкалари қайта кўриб чиқилди.

Шунингдек, миллий валютага нисбатан ишончни мустаҳкамлаш учун ички бозорда барча ҳисоб-китоб ва тўловлар фақат сўмда амалга оширилиши бўйича меъёрлар ўрнатилди. Бугунги кунда сўмнинг айирбошлаш курси валюта биржасининг кунлик банклараро савдоларида шаклланмоқда. Марказий банкнинг банклараро савдолардаги иштироки минималлаштирилди.

Жорий йил сентябрь ойидан буён жисмоний шахслардан 644 миллион, юридик шахслардан 915 миллион АҚШ доллари сотиб олинди. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган якка ва хусусий тадбиркорларга валюта сотишнинг соддалаштирилган механизми қўлланилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган икки ойда аҳолининг миллий валютадаги муддатли банк депозитлари қолдиғи 9 фоизга ўсди. Бу аҳолининг олиб борилаётган пул-кредит сиёсатига нисбатан ишончи ортиб бораётганини тасдиқлайди.

Марказий банк мутахассислари маълумотига кўра, мамлакатимиз миқёсида банкларга сотилаётган валюта қимматликларининг 29 фоизи Тошкент шаҳрида амалга оширилган. Бу жараён Фарғона вилоятида 11 фоизни, Самарқанд ва Андижон вилоятларида 9 фоизни ташкил этади. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан сотилаётган хорижий валютанинг 98 фоизи АҚШ долларига тўғри келган.

Халқаро пресс-клуб сессиясида мутахассислар таъкидлашича, валюта бозорини эркинлаштириш, ташқи иқтисодий фаолият шароитларини яхшилаш мамлакатимизга хорижий валюта кириб келишининг барқарор ўсишини таъминлай бошлади. Иқтисодиётда кузатилаётган ўзгаришлар ва бизнес ҳамжамияти кутилмаларининг яхшиланиши туфайли 9 ой мобайнида экспорт тушумлари ҳажми 20 фоиздан зиёдга ошган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Cентябрь ойидан буён жисмоний шахслардан 644 миллион АҚШ доллари сотиб олинди