Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.04.2017 16:57 Чоп этиш версияси

Буюртмачиларга манзур

Буюртмачиларга манзур Наманган вилоятининг Наманган тумани Юқори Ровустон қишлоғида жойлашган “NАМ LIDER LITYO SERVIS” масъулияти чекланган жамиятида 12 ўлчамдаги альюмин нон қолиплари, цистерналар учун қолип, турли ҳажмдаги чўян люк, печь ва плиталар ишлаб чиқарилмоқда.

— Ўтган йили қарийб 160 миллион сўмлик нон қолиплари ишлаб чиқариш корхоналарига етказиб берилди, - дейди жамият раҳбари Муҳаммаджон Эгамбердиев. — Мамлакатимиз бўйлаб қурилаётган янги типдаги замонавий уй-жойларни ичимлик суви билан таъминлашда асқотадиган чўян люклар арзонлиги ва юқори сифати билан буюртмачиларга манзур бўлмоқда.

Корхонада 20 га яқин ишчи меҳнат қилмоқда.

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА
1 172






Все о погоде - Pogoda.uz