“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан айни кунларда кузги-қишки мавсумга тайёргарлик тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Коммунал хизматлар сифати, жумладан, электр энергияси таъминотининг барқарорлиги турмуш фаровонлигини белгиловчи омиллардан биридир. Бу куз-қиш даврида янада долзарб аҳамият касб этади. “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ва унинг қуйи бўғинларида ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Биринчи Президентимизнинг 2016 йил 10 июндаги Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳаларни 2016-2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлаётир.

– Бизнинг хизматимиздан фойдаланувчилар 373 мингдан ортиқ бўлиб, уларнинг қарийб 356 минги аҳоли, қолгани улгуржи истеъмолчилардир, – дейди “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бош директори Р.Маматов. – Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда. Таъминот барқарорлигига эришишда электр узатиш тармоқларида технологик йўқотишларни камайтириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу масала ечими борасида техник янгиланиш ва модернизация тадбирлари бажарилмоқда. Ғиждувон туманидаги “Соктаре”, “Сармижон”, Олот туманининг “Сойин қоровул”, “Пахтакор”, Бухоро туманидаги “Работиқалмоқ”, “Кунжиқалъа” қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги қарийб 9 километрли электр узатиш симлари алмаштирилди. Бу 12 мингдан зиёд хонадоннинг электр энергия таъминотини яхшилашга хизмат қилади.

Бухоро ва Когон шаҳарларидаги 1063 кўп қаватли уйни энергия билан таъминловчи тармоқларнинг техник ҳолатини тегишли даражада таъминлаш чоралари кўрилди.

Қишлоқ жойларда намунали лойиҳалар асосида замонавий уйлар қуриш кўлами кенгайиб бормоқда. Жорий йилда вилоятда 992 ана шундай уй барпо этилди. “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти ишчи-мутахассислари томонидан бундай уй-жойларнинг электр таъминотини амалга ошириш мақсадида умумий узунлиги 22 километрдан ортиқ тармоқ узатиш линиялари тортилиб, 25 трансформатор пункти ишга туширилди.

Корхонанинг хизмат кўрсатувчи тармоқларидан фойдаланувчи истеъмолчилар сафи йилдан-йилга кенгаймоқда. Бу айрим ҳудудларда қишда электр энергиясига эҳтиёжни қондириш, таъминотда юз бериши мумкин бўлган узилишларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чоралар кўришни тақозо этади. Шундан келиб чиқиб, тегишли ҳудудлардаги трансформаторлар катта қувватлисига алмаштирилди.

Кузги-қишки мавсумга тайёргарлик доирасида қарийб 2 минг трансформатор мукаммал ва жорий таъмирланди. 2 мингдан ортиғи кўрикдан ўтказилиб, камчиликлар бартараф этилди.

Белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ, вилоятдаги 534 умумтаълим мактаби, 347 мактабгача таълим муассасаси, 469 шифохона ва бошқа тиббий муассасаларга электр етказиб берувчи қурилмаларни мавсумга тайёрлаш ниҳоясига етказилмоқда.

Электр энергиясининг барқарор таъминотида ундан самарали фойдаланиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунда тежамкор лампаларнинг ўрни катта. Мутахассисларнинг фикрича, вилоятда аҳоли хонадонларининг ҳар қайсисида 5 чўғланма лампа светодиод лампаларга алмаштирилиши 90 мегаватт электр энергиясини иқтисод қилиш имконини беради. Шунинг учун аҳоли ўртасида светодиод лампаларнинг афзаллиги кенг тарғиб қилинмоқда. Масалан, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти Бухоро туманидаги “Работак” маҳалла фуқаролар йиғини билан ҳамкорликда мазкур йўналишда иш олиб борди. Корхона кам таъминланган оилаларга светодиод лампаларни харид қилишга молиявий кўмаклашди. Бунинг натижасида ушбу хонадонларда электр энергияси сарфи 30 фоизга қамайди. Ҳозир аҳоли ўртасида тежамкор лампалардан фойдаланувчилар тобора кўпайиб бораётир.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бухоро вилоятида 2 мингга яқин трансформатор капитал ва жорий таъмирланди